Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби «Насаф» устидан зафар қучиб, 1-даврани 7-ўринда якунлади. Қарши клуби эса пешқадам «Локомотив»дан кейин иккинчи бўлиб турибди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланган Элдор Шомуродов чемпионат доирасида гол ура олмай келаётган бўлиб, бош мураббий Миржалол Қосимов ҳужумчини танқид остига олганди.
«Насаф»га қарши беллашувда Шомуродов гол урди ва ғалаба голига узатмани амалга оширди. Аввалроқ ҳужумчи мавсум якунига қадар «Бунёдкор»да қолиши ҳақида айтиб ўтганди.
Маълумот учун, Сергей Лушчан бошқарувида «Бунёдкор» чемпионатнинг 8 та ўйинида майдонга тушиб, 10 очко тўплашга муваффақ бўлганди. Миржалол Қосимов эса 7 та ўйинда 11 очко ишлаб олди. Аҳамиятли томони, «Бунёдкор»нинг марказий ўйинлари Қосимов чекига тушди. Унинг бошқарувида клуб дастлабки уч ўринда бораётган клублардан максимал — 9 очко ишлаб олди.
Изоҳ (0)