Президентнинг 30 июндаги ПҚ–3105 сонли «Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоат кенгаши фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори билан Академия ҳузурида тегишли тузилма ташкил этилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Жамоат кенгаши Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганиш ва ўқитиш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
Ўзбекистоннинг энг янги тарихини ўрганишни ташкил қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш, долзарб масалаларни ишлаш, ўзбек халқининг ўтмиш ва бугунини баҳолашда бирёқлама ёндашувларга ва догматизмга йўл қўймаслик;
Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ўзбек модели моҳияти ва мундарижасини чуқур ўрганиш ва очиб бериш;
Илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш ишларини ўтказиш;
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, ўқув дастурлари мониторингини ўтказиш;
Маънавий-маърифий ишларни ўтказиш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
Ўзбекистон тарихи бўйича замонавий хорижий илмий ва ўқув адабиётларини ўрганишга қаратилган чораларни кўриш.
Изоҳ (0)