Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистонда 50 кВт қувватга эга биринчи тезкор станция иш бошлади. У ерда 24 кВт аккумуляторни 30–80 фоиз зарядлаш учун 15 дақиқа сарфланади, бу эса оддий станциялардагидан 48 баробарга тезроқдир, деб хабар беради 1News.

Фото: 1News

Фото: 1News

Compass AZS + expressmarket комплексининг янги автоқувватлаш станцияси унда ABB компаниясининг Terra 53 моделидаги тезкор зарядлаш станцияси тизимлари ўрнатилгани билан фарқланади.

Станция расман 5 июль куни ишга туширилди. Унда давлат структуралари вакиллари, Compass AZS + expressmarket комплекслари тармоғи раҳбари ҳамда ABB компанияси вакили иштирок этди.

Айни пайтда Қозоғистонда 200 дан ортиқ электромобил мавжуд. Улар ҳозирча асосан битта шаҳар ҳудудида ҳаракатланишга мўлжалланган, аммо тезкор қувватлаш станциялари тармоғининг ривожланиши яқин келажакда шаҳарлараро сафарларни амалга ошириш имконини беради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Европа газ истеъмолини камайтирмоқда
Маҳаллий
Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги