Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон унга Гамбургдаги G20 саммитида германиялик турклар олдида чиқиш қилишни тақиқлаган Германия ҳукуматини танқид остига олди. Бу ҳақда у Zeit ҳафталик нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Германия ўз жонига қасд қилмоқда», — деди у.
«ГФР бу хатони тузатиши лозим», — қўшимча қилди сиёсатчи.
Июнь ойининг охирида Германия ҳукумати Эрдўғоннинг маҳаллий турк жамоаси олдида чиқиш қилиши борасида сўров олди. Аммо 29 июнь куни мазкур сўров рад этилди. 30 июнь куни эса расмий Берлин барча чет эллик сиёсатчиларга Германия ҳудудида сайловолда ташвиқотини ўтказишни тақиқлади.
Изоҳ (0)