Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Воҳид Исмоиловни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон автомобиль ва денгиз транспорти агентлиги раҳбари лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бир кун илгари Президент иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган йиғилиш чоғида агентлик фаолиятини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаб, ташкилот раҳбариятини танқид остига олган эди.
Воҳид Исмоилов агентликка раҳбар этиб 2013 йили тайинланган эди.
Изоҳ (0)