Хитойнинг Alibaba Group компанияси Пекиндаги презентацияда Tmall Genie X1 овоз ёрдамчисини тақдим этди. Ушбу ускуна рақобатчиларнинг «ақлли» колонкаларидан анча арзон туради, деб хабар беради TJournal.
Ускуна 8 август куни сотувга чиқарилади. Унинг нархи 499 юанни (73 долларни) ташкил этади. Бу нарх бир ойлик синов муддати учун ўрнатилган.
Колонка фақат Хитойда сотилади. Ҳозир у фақат хитой тилининг мандарин шевасини қўллаб-қувватлайди.
Tmall Genie X1 овоз буйруғи ёрдамида мусиқа қўйиши, овқат буюртма қилиши, янгиликларни ўқиб бериши ва тақвим бўйича режаларни эслатиб туриши мумкин. Унинг ёрдамида Alibaba’га тегишли Tmall савдо майдончасидан товарлар сотиб олиш ҳамда компаниянинг бошқа ускуналарини, жумладан, Tmall Бох кондиционерини бошқариш мумкин бўлади.
Tmall Genie X1 Ғарбда ишлаб чиқарилган муқобилларидан анча арзон — Google’нинг овоз ёрдамчиси 129 доллар, Amazon овоз ёрдамчиси 179 доллар туради. HomePod (Apple) нархи эса 349 доллардир.
Изоҳ (0)