АҚШ мудофаа вазирлиги Афғонистонда америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини маълум қилди. Воқеа тафсилотларини Reuters ёзиб чиқди.
Биринчи тоифали оддий аскар Хансен Киркпатрик Аляска штатининг Уасилла шаҳридан бўлиб, 3 июль куни вафот этди.
У Ҳилманд вилоятида амалга оширилган ҳужум чоғида яраланган эди. Воқеа тафтиш қилинмоқда.
Ҳилмандда айни пайтда ҳукумат қўшинлари АҚШ махсус мўлжал қисмлари «Толибон» жангариларига қарши оғир жанглар олиб бормоқда. Жангарилар афюнга бой вилоятни назорат остига олишга уринмоқда.
Изоҳ (0)