15 ёшли чиптасиз йўловчи Нигерия пойтахти аэропортида ушланди. У 1 июль куни Med-View Airline авиакомпаниясининг Boeing-747 самолётида Лондондан Лагосга учиб келгани аниқланди, деб хабар беради Yahoo News.
Ўша куни лайнер Лагосдан Лондонга ва Лондондан Лагосга икки рейсни амалга ошириб, ҳавода жами 12 соат бўлди. Парвознинг қайси босқичида ўсмир шасси бўлимига кириб олгани ҳозирча номаълум.
«Биз вазиятни ўрганмоқдамиз, бу қандай амалга оширилганини ва бундай ҳолатларни келажакда қандай чеклаш мумкинлигини аниқлаш учун», — деди Нигерия фуқаро авиацияси бошқармаси (NCAA) вакили Сэм Адурогбой.
Изоҳ (0)