Россия президенти Владимир Путин Кремлда бўлиб ўтган учрашув чоғида ХХР раиси Си Цзиньпинга Россия ва Хитой халқлари олдидаги хизматлари учун Авлиё апостол Андрей Первозванний орденини топширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ушбу орден Россиянинг энг олий давлат мукофоти ҳисобланади.
Хитой етакчиси Путин таклифига биноан Россияга ишчи сафар билан ташриф буюрган. Улар куннинг биринчи ярмида Кремлда норасмий тушлик ўтказди. Ўшанда Хитой раисига олий мукофот топширилди.
Изоҳ (0)