Голландиянинг «Витесс» клуби шарафини ҳимоя қилаётган хитойлик Юнинг Жанг фаолиятининг кейинги қисмини Англиянинг «Вест Бромвич» клуби билан боғлади, деб хабар берди «Championat.asia» нашри жамоа расмий сайтига таяниб.
Хитой миллий терма жамоасининг 20 ёшли ҳужумчиси билан шартнома 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Келишувга кўра, Юнинг Жанг олдиндаги икки мавсумни ижара асосида Германиянинг «Вердер» клуби сафида ўтказади ва шундан кейингина «Вест Бромвич» сафига қайтиб келади.
Маълумот учун, «Вест Бромвич» хитойлик бизнесмен Гуочуан Лаига қарашли. Айни вақтда мазкур клуб номи билан Хитойда янги футбол шаҳарчаси бунёд этилмоқда. Бунда Палм компанияси ва Хитойнинг икки компанияси ўзаро ҳамкорлик қилади.
«Вест Бромвич»нинг янги аъзоси Юнинг Жанг ўтган йилнинг 11 октябрь куни Тошкентга ташриф буюриб, ЖЧ—2018 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушганди. Беллашув ўзбекистонликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган. Ҳужумчи 31 август куни бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида ҳам катта эҳтимол билан ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)