Бугун — 4 июль куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасида биринчи давра беллашувларига расман якун ясаб берилади.
Чемпионатда иштирок этаётган 14 та клуб 15 тадан учрашувда майдонга тушиб улгурган бўлиб, «Бунёдкор» ва «Насаф» иштирокидаги 3-тур беллашуви ўтказилмай қолиб кетганди. 19:00 да ҳар икки клуб «Бунёдкор» стадионида саф тортади.
Миржалол Қосимов ва Рўзиқул Бердиев тўқнашувидан сўнг «Насаф»нинг икки футболчиси клубни тарк этади, деб хабар берди «Championat.asia» нашри. Булар: дарвозабон Элдор Суюнов ҳамда клуб сардори Шерзод Аъзамов. Иккинчи даврани катта эҳтимол билан мазкур футболчилар Тошкентнинг «Пахтакор» клубида бошлайди.
Ўзбекистон Олий лигаси 3-тур. Қолдирилган ўйин 4 июль, сешанба
«Бунёдкор» — «Насаф»
Бугун, шунингдек, Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан жой олган икки учрашув ўтказилади. «Локомотив» Бухорода меҳмон бўлса, «Машъал» ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилади. Бу «темирйўрчилар»ларнинг «Бухоро» билан дастлабки учрашуви бўлади. «Машъал» эса биринчи ўйинни Самарқандда ўтказиб, 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб келганди.
Ўзбекистон кубоги Чорак финал 4 июль, сешанба
«Бухоро» — «Локомотив»«Машъал» — «Динамо»Дастлабки учрашув: 1:0
«Championat.asia» Қарши клубини тарк этаётган футболчилар статистикасини тақдим этди.Элдор Суюнов
«Насаф»га 2011 йилги мавсумда келиб қўшилган Элдор Суюнов «Насаф» сафида 118 учрашувда майдонга тушган ва 91 та гол ўтказган. 51 ўйинни «қуруқ» серияда якунлай олган. Бўлиб ўтган ўйинларнинг 87 таси чемпионат доирасида, 18 беллашув Ўзбекистон кубогида, 1 марта ОФК кубоги ҳамда 13 марта ОЧЛ мусобақасида эди.
Анатолий Демяненко қўли остида дарвозабон бир марта ОФК кубоги ўйинида майдонга тушишга улгурган. 2013 йилдан бошлаб асосий таркиб футболчисига айланган. Ўтган вақт ичида дарвозабон «Насаф» билан 4 марта бронза медалини, Ўзбекистон кубоги, ОФК кубоги, Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди.Шерзод Аъзамов
«Насаф» сардори шу кунга қадар барча мусобақаларда «аждарлар» шарафини 149 учрашувда ҳимоя қилди. Бугун у «Бунёдкор»га қарши юбилей ўйинида иштирок этади. Аъзамов «Насаф» учун 6 та гол уришга муваффақ бўлган.
Салкам 8 йиллик фаолияти давомида ҳимоячи «Насаф» билан чемпионатнинг кумуш медалига, 6 марта бронза медалига, ОФК кубоги, Ўзбекистон кубоги ҳамда Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди.
Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов «Машъал» академияси тарбияланувчилари саналади.
Изоҳ (0)