Мустақиллик куни арафасида АҚШ Конгрессида ҳокимият органлари фақат маҳаллий хом ашёдан тайёрланган байроқларни сотиб олиниши таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Амалдаги қонунга мувофиқ, ушбу рамзнинг матоси чет элдан сотиб олиниши мумкин. 2015 йили АҚШ давлат байроқлари импорти нархи 4,4 миллион долларни ташкил қилди, 4 миллионлик байроқлар Хитойдан олиб кирилди.
Лойиҳа америкалик фахрийлар солиқ тўловчиларнинг пуллари Хитой ишлаб чиқарувчиларига кетаётганидан норозилик билдирганидан сўнг ишлаб чиқилди.
Айни пайтда лойиҳа парламентда муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ (0)