Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона Россия фуқаролигини олиш ҳақида ўйлаб қолди. Бу ҳақда «Lenta.ru» сайти «Советский спорт»нинг 3 июлдаги сонига асосланиб маълумот берди.
56 ёшли мутахассис «Россия футболни севади» лойиҳаси орқали мамлакатга ташриф буюрган ва Конфедерациялар кубогининг финал ўйинида иштирок этган. Аввалроқ Марадона Россия терма жамоасини бошқаришга тайёр экани ҳақида айтиб ўтганди. Бунда у президент Путинни кумири сифатида таништирганди.
Уйим деворида фотосуратлар бор. Улар орасидан Фидель Кастро ва Владимир Путин суратлари ҳам ўрин олган.Марадона 1986 йил Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. 2001 йил халқаро футбол уюшмаси ФИФА у ва Пелени тарихдаги энг яхши футболчилар деб эълон қилганди.Диего Марадона, футбол юлдузи
Изоҳ (0)