Наманган вилоятида 27 нафар кам таъминланган аёлга уй-жой сотиб олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи орқали маълум қилинди.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан Наманган вилоятининг 27 кам таъминланган ногирон аёлига 2–3 хонали қурилаётган янги уй-жой сотиб олиш учун бирламчи бадал беғараз асосда давлат бюджети ҳисобидан қопланади», — дейилади хабарда.