«Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» байрамида Huawei’нинг Ўзбекистондаги компанияси раҳбарияти Фарғона водийси журналистлари билан учрашишга қарор қилди. Санага атаб байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда водийнинг 60 нафардан ортиқ журналисти ҳамда Фарғона вилояти раҳбарлари иштирок этди.
Huawei Tech Investment Tashkent компанияси бош директори Ван Пэн ўзининг табрик сўзида журналистларни «халқнинг кўзи ва қулоғи» деб атади. Улар мамлакат ҳаётидаги энг долзарб ва энг қувончли воқеаларни ёритиб боришга интилади, деди компания раҳбари. Huawei компанияси Ўзбекистон ахборот ва коммуникациялар технологиялари мазвусини фаол ёритган журналистларга энг олди замонавий смартфонларини, ҳамда «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» байрами шарафига эълон қилинган танловнинг финалчиларига рағбатлантирувчи совринларни топширди.
«Журналистика жуда масъулиятли ва шарафли касбдир. Журналистлар ҳар куни у ёки бу минтақада рўй бераётган муҳим янгиликлардан халқни ва раҳбариятни хабардор этиши керак. Компаниямиз Huawei ҳаётидаги воқеаларни самимий ва рўй-рост ёритаётган журналистлардан беҳад миннатдор. Оммавий ахборот воситалари орқали халқ компаниямиз ҳақида нафақат телекоммуникация саноатида етакчи сифатида, балки ижтимоий жиҳатдан масъулиятли компания деган фикрга келмоқда ва янаям кўпроқ маълумотга эга бўла бошлади. Бутун дунёда бўлгани сингари, Huawei Ўзбекистонда ҳам ёш авлодга таълим беришни қўллаб-қувватлаш, теле-медецинани ривожлантириш ва бошқа муҳим ижтимоий соҳаларда ўзини кўпроқ намоён этишга ҳаракат қилмоқда. Биз бундан кейин ҳам ушбу йўлимизда давом этамиз ва шу йилдан бошлаб минтақавий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биргаликда ҳамкорликни кучайтирамиз», — деди жаноб Ван Пэн.
Таъкидлаш лозимки, бу йилдан бошлаб Huawei компанияси минтақавий журналистлар учун медиа-турни ташкил этишни режалаштирган. Улар шу йилнинг июль ойи охирида эълон қилинадиган викторина натижаларига кўра танлаб олинади. Мазкур викторинада Ўзбекистонда ахборот ва коммуникация технологияларининг муаммолари ва ютуқларини фаол ёритиб бораётган барча журналистлар ҳамда мустақил блогерлар қатнашиши мумкин.
Фарғона водийси журналистлари бундай медиа турнинг биринчи минтақавий иштирокчиларига айланаши мумкин. Медиа-тур Хитойнинг учта шаҳрида ўтказилади. У ерда журналистлар мамлакатнинг технологиялар соҳасидаги ютуқлари, ахборот ва коммуникациялар технологиялари инфтратузилмасининг ривожланиши, ҳамда Huawei компаниясининг ушбу сектордаги тутган аҳамияти билан танишиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, ОАВ вакиллари Хитойнинг маданияти, тарихи ва диққатга сазовор жойлари, шунингдек, хитойлик ҳамкасблари билан танишиши ва уларнинг мамлакат ҳаётидаги муҳим воқеаларни ёритишдаги тажрибасини ўрганиши мумкин бўлади.
Викторина натижалари Ўзбекистон мустақиллиги байрами арафасида «Ахборот коммуникациялари ҳафталиги – 2017» доирасида эълон қилинади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)