Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондонининг ўринбосари генерал Муҳаммад Риза Зоҳидий ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақидаги хабарлар тўла тасдиқлангунига қадар хулоса қилишга шошилмасликка чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ ал-Бағдодий ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳаттоки унга ўхшаш кишининг жасади акс этган фотосуратлар интернетда тарқаган эди.
«Афтидан, ал-Бағдодий ўлдирилган, гувоҳликлар бор, айрим белгилар буни тасдиқлаб турибди. Бу ҳақда Россия манбалари шоҳидлик бермоқда, ИШИД раҳбариятининг феъл-атвори буни кўрсатмоқда. Охирги пайтда ал-Бағдодийнинг исми ‘қайғу’ ва ‘мотам’ тушунчалари билан биргаликда қўлланмоқда. Аммо якуний хулосалар қилишга шошилмаслик керак», — деди Зоҳидий.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)