Ҳиндистон расмийларининг баёнотига кўра, Хитой томонидан Ҳиндистоннинг Сикким штати яқинида йўл қурилиши икки давлат ўртасидаги эришилган статус-квонинг бузилишидир. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳиндистон Хитойнинг яқиндаги хатти-ҳаракатларидан чуқур хавотирда ва Хитой ҳукуматига бундай қурилиш Ҳиндистон хавфсизлиги учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган статус-квонинг бузилиши эканлагини етказди», — дейилади Ҳиндистон ТИВ баёнотида.
Илгарироқ ХХР томони Ҳиндистонни Сикким штати, Бутан ва Тибет мухтор тумани орасидаги баҳсли ҳудудларга аскар киритишда айблаган эди. Бу аскарлар ушбу ҳудудда давом этаётган қурилиш ишларини тўхтатиш учун киритилган эди. Хитой Ҳиндистондан мулоқотни қайтадан бошлаш учун зудлик билан ҳарбий кучларни минтақадан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)