АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар чоғида фойдалана олиши учун маъмуриятига қайси масалалар бўйича Россияга ён бериш мумкинлигини ўрганишни топширди. Бу ҳақда, The Guardian манбаларига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Икки давлат раҳбарларининг биринчи учрашуви июль ойининг бошида Германияда, G20 саммити доирасида ўтказилади.
Газетага икки собиқ амалдорнинг маълум қилишича, Путиннинг «кўнглини юмшатиш» учун АҚШдаги Россия элчилик дала ҳовлиларининг қайтарилиши бўлиши мумкин. Улар 2016 йил декабридаги чоралар доирасида тортиб олинган эди.
Аниқланишича, Давлат департаменти ходимлари ва Миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари Россияга бир томонлама ён беришга қарши чиқмоқда.