Тошкентнинг Навоий кўчасида жойлашган Grand Mobile Set электр техника дўконига номаълум шахс кириб, у ердан умумий қиймати 40 миллион сўмга тенг 33 та мобил телефонини ўғирлаб чиқиб кетди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Шайхонтоҳур тумани ИИБ маълумотига кўра, ўғри кузатув камерасига тушмаган, негаки ўша пайти камера ишламаётган эди.
Тергов тадбирлар доирасида суд-трасологик экспертизаси ўтказилган, қулфдан бармоқ излари олинган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 2-банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)