Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов агарда одам газ, электр энергияси ва сувдан қарздор бўлса, у Ҳажга бора олмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
«Агар одамнинг ҳатто бир сўм қарзи бўлса ҳам, унинг Ҳаж зиёрати қабул қилинмайди. Биз бундай одамни ҳатто самолётга қўймаймиз», — деди у Халқаро пресс-клуб мажлисида.
Ўз чиқишида шаҳар бош имом-хатиби Қуръон ва Ҳадисда қарз исломда энг асосий иллатлардан бир ҳисобланишини таъкидлаб ўтди. Ва Ҳаж зиёратига отланганлар аввал одамлар ва давлат олдидаги қарзларини ёпиши талаб этилади.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистонда электр энергияси ва газ бўйича қарздорлик 5 триллион сўмни ташкил қилгани таъкидланди. Бу рақамни Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси директори Жасур Орипов келтирди.
Изоҳ (0)