• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    15 йил аввал «Пахтакор»ни Осиёда энг яхши қилган футболчилар ҳақида. Улар ҳозир қаерда?

    2002 йил ОФК Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қитъанинг энг яхши жамоаси деб эътироф этганди. Ушбу воқеага ҳам 15 йил тўлди, деб ёзганди «Championat.asia» нашри. Мақола муаллифи Нарзулла Сайдуллаев «Пахтакор»ни Осиёда энг яхши қила олган футболчилар ҳозирги кунда нималар билан машғул эканига эътибор қаратган.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    «Пахтакор» янги раҳбарият қўлига ўтгач, унинг суперклубга айланиши борасида гапирилди. Бу йўлда клуб академияси кучайтирилади, стадион қайтадан қурилади ва жамоага бир қатор кучли футболчилар таклиф қилинади. Савол: клуб юқорида айтилгани каби мавқесини қайтара оладими? Қуйида «Пахтакор»да меҳнат қилган футболчилар бугунига назар солинади.

    Кўпчилик учун ОФК нимага айнан ўзбек клубини энг яхши деб топгани қизиқ. Ўша йил Осиё футболи раҳбарлари «Осиё чемпионлар кубоги»ни «Осиё чемпионлар лигаси» деб ўзгартирди ва мусобақа янги форматда ўтказила бошланди. Ўзбекистон вице-чемпиони сифатида турнирга плей-оффдан қўшилган «шерлар» Иорданиянинг «Ал-Виҳдат» (3:0, 1:3), Қатарнинг «Ал-Иттиҳод» (3:4, 3:0) ва БААнинг «Ал-Аҳли» (3:2, 1:0) клублари тўсиғидан муваффақиятли ўта олди. Гуруҳ босқичини 2003 йилнинг баҳорида ўтказиш режалаштирилганди. Шу тариқа ОФК саралашда ажойиб ўйинлар намойиш этгани учун «Пахтакор»ни қитъанинг энг яхши клуби сифатида тан олганди.

    Жамоа ўша йил Виктор Жалилов бошқарувида Ўзбекистон чемпионатида 74 очко тўплади ва чемпион бўлди. Ўзбекистон кубогининг финалида эса Фарғонанинг «Нефтчи» клуби 6:3 ҳисобида таслим қилинди.

    Игнатий Нестеров

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Ўша йил жамоага келган ёш посбон тезда асосий дарвозабонга айланиб олганди. Нестеров «Пахтакор»нинг бир неча йил давомида Ўзбекистонда гегемонлик қилишига салмоқли ҳисса қўшди. Кейин у бир неча йил давомида «Бунёдкор»да ўйнади. Айни пайтда эса Тошкентнинг учинчи гранд клуби «Локомотив» шарафини ҳимоя қилмоқда. Нестеров бу вақт ичида Ўзбекистон термасининг 100 га яқин ўйинида майдонга тушишга муваффақ бўлди.

    Гочкули Гочкулиев

    Туркманистонлик ҳимоячини «Пахтакор»нинг энг яхши легионерларидан бири деб бемалол айтиш мумкин. У орқа чизиқда тўп сурса ҳам, рақиб дарвозасига гол уришда унча-бунча ҳужумчига дарс берган. Гочкулиев 2002 йил Олий лиганинг 26 та учрашувида 14 та гол уриб, клуб тўпурари бўлганди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Ҳимоячи 2002—2005 йилларда «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган. 2007—2010 йиллар давомида «Бунёдкор»да ўйнаган. У 2014 йилдан буён «Олтин Аср» клубида катта мураббий лавозимида ишлаб келмоқда.

    Гочкулиев Ўзбекистондаги фаолияти давомида 7 карра Ўзбекистон чемпиони, 6 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди. 3 марта ОЧЛ ярим финалига қадар етиб борди. 2002 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномасида Александр Гейнрихдан кейинги иккинчи бўлганди.

    Бахтиёр Ашурматов

    Ўша мавсум ҳимоя марказида Гочкулиев билан тандем ҳосил қилган Ашурматов жамоа ғалабаларига ўз ҳиссасини қўша олган. Кейинроқ у маълум муддат Россиянинг «Спартак Алания», «Торпедо Металлург», «Криля Советов» клублари шарафини ҳимоя қилди. 2007 йил Олий лигага катта мақсадлар билан чиққан «Қурувчи» (ҳозирги «Бунёдкор») тажрибали ҳимоячини Ўзбекистонга қайтарди. Икки йил давомида «қалдирғочлар» сафида ўйнаган Ашурматов, футболчилик фаолиятининг сўнгги йилларини «Хоразм» ва «Локомотив»да ўтказди.

    2012 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган собиқ ҳимоячи дастлаб «Гулистон», сўнгра «Навбаҳор» ва «Андижон» клубларида ишлади. Бир муддат Ўзбекистон олимпия термасини ҳам бошқарди. Ҳозир «Бухоро» клубида Улуғбек Бақоев билан бирга фаолият олиб бормоқда.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Виталий Жалилов

    Виктор Жалиловнинг ўғли қанот ҳимоясида ўйнарди. Керак пайтда ҳужумга ҳам қўшилиб, шерикларини голли вазиятга олиб чиқишга ҳаракат қиларди. 2003 йилда «Пахтакор»дан кетган Жалилов, фаолиятини «Навбаҳор», «Машъал» ва «Қизилқум» клубларида давом эттирди. 2007 йил бутсаларини михга илган Виталий айни пайтда Самвел Бабаян жамоасида маъмур сифатида фаолият олиб бормоқда.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Қайрат Ўтабоев

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўзбекистонда туғилган қозоқ футболчиси 2000—2003 йилларда «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган ва қанот ҳимоясида ўйнаган. «Шерлар» сафини тарк этгач, Қозоғистонинг бир қатор клубларида ўйнади. 2009 йил Ўзбекистонга қайтиб, «Андижон»да тўп сурди.

    Ўтабоев 2012 йил фаолиятини тугатганди. Эътиборлиси, Қайрат 2002 йил Ўзбекистон терма жамоасида майдонга тушган. 2005—2007 йилларда эса Қозоғистон терма жамоасида ўйнаган.

    Владислав Кирьян

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Мавсумни ўнг қанот ҳимоя ва ярим ҳимоясида ўтказган футболчи, ўша йил Олий лигада 20 та ўйин ўтказиб, 3 та тўп киритганди. 2009 йилда Кирян Наманганинг «Навбаҳор» клубига кўчиб ўтди. 2010 йилнинг иккинчи даврасида Тошкентнинг «Локомотив» клубида кўриниш берди ва шундан сўнг катта спорт билан хайрлашди. У айни пайтда Россиянинг Белгород вилоятида яшайди, бизнес билан шуғулланади.

    Анвар Ғофуров

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Футболдаги фаолиятининг илк йилларини «Пахтакор»да бошлаган Ғофуров ҳозирга қадар футбол ўйнамоқда. «Шерлар» сафини 2003 йил тарк этган футболчи, кейинроқ «Навбаҳор», «Динамо», «Машъал» ва «Бунёдкор» клубларида ўйнади. Ҳозир эса тарқалиб кетиш арафасида турган Тошкентнинг «Обод» клубига ўйнамоқда.

    Сервер Жепаров

    «Пахтакор»нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган Жепаров плеймейкер сифатида Осиёга машҳур бўлиб улгурганди. Бундан ташқари Сервер кўплаб голлар уришга ҳам муваффақ бўлганди. 2007 йилга қадар «шерлар» сафида бир қатор совринларни қўлга киритган ярим ҳимоячи, 2008 йил «Бунёдкор»га ўтганди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»
    Осиёда икки марта йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган Жепаров Саудия Арабистони, Жанубий Корея клубларида фаолият олиб борди ва ҳар икки мамлакат чемпионига айланди. У ўтган йил «Локомотив»да ўйнади, бу йил бошида эса Эронинг «Истиқлол» клуби билан бир ярим йиллик шартнома тузди ва «Сепахон»га ижарага берилди.

    Леонид Кошелев

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Чап оёғидаги зарбаси рақиб дарвозабонларининг тушларига кириб чиқарди. Унинг жарима тўпларидан урган голлари «Пахтакор»нинг бир қатор муҳим ғалабаларига замин яратди. Кошелев «шерлар» сафини 2007 йилда тарк этган. Шундан кейин «Динамо», «Қизилқум», «Шўртан» ва «Навбаҳор» каби клубларда ўйнади. 2013 йил футболчилик фаолиятини тугатган Кошелев айни пайтда «Пахтакор» академиясида ёш болакайларга футбол сир асрорларини ўргатиб келмоқда.

    Тимур Кападзе

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бугунги кунга қадар футбол ўйнаётган кам сонли ўйинчилардан яна бири. Кападзе ўша таркибда универсал футболчи эди. «Нефтчи»да ҳужумчи бўлган Копа, «Пахтакор»да таянч зонада ўйнади. Ўша йил олий лигада 20 та учрашув ўтказиб, 4 та гол уришга эришган Кападзе ҳам Жепаров каби 2008 йилда «Бунёдкор»га кўчиб ўтганди. Бундан ташқари Жанубий Корея ва БАА чемпионатларида ўйнаган ярим ҳимоячи, бугунги кунда «Локомотив» шарафини ҳимоя қилмоқда.

    Миржалол Қосимов

    Ўзбекистонинг энг кучли футболчиларидан бири бўлган Миржалол Қосимов ўша мавсум жароҳатлари туфайли бир қатор ўйинларда жамоага ёрдам бера олмади. Аммо майдонга тушган ўйинларининг ҳеч бирида рақибларга осон бўлмасди. Жарима тўпларидан заргарона голлар уришнинг ҳадисини олган Қосимов, майдонни кўриш ва чиройли тўп узатишда ҳам шеркиларига дарс берарди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Қосимов 2003—2004 йилларда Россиянинг «Алания» клубида, 2005 йил Муборакнинг «Машъал» клубида ўйнаб, фаолиятини якунлашга қарор қилди. Қосимов бутсаларини михга илиб, мураббийлик фаолиятини бошлаб юборганди. Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлган Миржалол Қўшоқович, «Бунёдкор» бош мураббийи сифатида икки йил ишлади. Кейин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борди.

    У ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борган инсон ҳисобланади. «Бунёдкор» клубини 2008 ва 2012 йилларда айнан Қосимов қитъа чемпионатида ярим финал сари бошлаганди.

    Александр Гейнрих

    18 ёшли ҳужумчи «Пахтакор»даги илк мавсумидаёқ ажойиб ўйинлар намойиш этиб берганди. Йил якунида Ўзбекистонинг энг яхши футболчиси деб топилгани ҳам бунга исбот бўла олади. Олий лигада 22 та ўйинда майдонга тушган ва 9 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган Саша, фаолиятининг кейнги йилини Россиянинг «ЦСКА» клуби билан боғлаб, хато қилганди. Ёш футболчи кучли рақобатда ютқазди ва асосий таркибда майдонга деярли тушмади. Кейин «Пахтакор»га қайтиб, ўз формасини тиклаб олгач, яна Россияга, бу сафар Москванинг «Торпедо» клубига ўтди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2007—2011 йилларда «Пахтакор»да ўйнаган Гейнрих Қатардаги Осиё кубогидан сўнг Жанубий Кореянинг «Сувон Самсунг» клубидан тушган таклифни қабул қилганди. Сўнгра, БААда «Эмирейц», Қозоғистонда «Актобе» клубларида ўйнади. 2014 йилни «Локомотив»да ўтказди. Саша 2015 йилдан буён Қозоғистонинг «Ордабаси» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

    Зайниддин Тожиев

    Ҳужумчи ўша йил Олий лигада 16 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди. ОЧЛ плей-оффида эса Тожиевларнинг тўнғичи «Ал-Виҳдат», «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Аҳли» билан ўйинларда жами 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг дриблинги рақиб ҳимоячиларини шошириб қўярди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    2010 йилга қадар «Пахтакор»да ўйнаган ҳужумчи, фаолиятини Олий лиганинг бир қатор клубларида давом эттирди. 2015 йил «Бухоро» сафида бир давра ўйнаб, бутсаларини михга илишга қарор қилди. Тожиев айни пайтда JFL Tashkent клубида болалар мураббийи бўлиб ишламоқда.

    Анвар Солиев

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    «Сеҳрли таёқча» сифатида ном қозонган ҳужумчи «Пахтакор»да ўша мавсум кўпинча қанотда кўриниш берди ва муҳим голларни урди. Солиев 2008 йил «Бунёдкор»ни танлади ва 2012 йилга қадар шу жамоада ўйнади. Орада бир йил «Насаф»да ижарада ўйнаб қайтди.

    2013—2015 йилларда яна «шерлар» сафига қайтган ҳужумчи, ўтган мавсум биринчи даврадан сўнг футболчиликни тугатишга қарор қилди. Бугунги кунда Наманганинг «Навбаҳор» клубида спорт директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

    Неъматулла Қуттибоев

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»
    Қорақалпоғистонлик ҳужумчи ўша йил Олий лигада 25 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлганди. Қуттибоев ҳужумда Гейнрих билан тандем ҳосил қиларди. «Пахтакор»дан сўнг у «Қизилқум» ва «Хоразм» сафида ўйнади. Бир неча йил давомида «Орол» клуби бош мураббийи лавозимида фаолият олиб борди. Бугунги кунда Қуттибоев Нукус олимпия захиралари коллежида ёш футболчиларга сабоқ беради.

    Марат Бикмаев

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    Ўша таркибнинг энг ёш вакилларидан бири. Бикмаев 16 ёшида Олий лигада 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришганди. У «Пахтакор»дан кейин асосан Россия клубларида ўйнади: «Криля Советов», «Рубин», «Спартак Нальчик», «Алания». Марат Қозоғистонда «Актобе»да икки мавсум тўп сурди. 2014 йилда Ўзбекистонга қайтиб, «Локомотив» билан шартнома тузди. Бугунга келиб жамоанинг асосий ҳужумчисига айланиб олган.

    Виктор Жалилов

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Пахтакор»нинг ўша вақтдаги ғалабалари Виктор Жалилов билан боғланади. Бош мураббий клубни Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳибига айлантирганди. Шу сабабли 2002 йил айнан Виктор Романович Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилган. «Пахтакор»дан кейин Жалилов «Машъал», «Навбаҳор» ва «Динамо» клубларида ишлади. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб боради.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»
    28.06.2017, 13:26   Изоҳ (0)   35850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    КК—2017. Ярим финал жуфтликлари маълум: Португалия—Чили, Германия—Мексика

    26.06.2017, 08:58

    Миллий термадан ҳайдалиш арафасида турган Самвел Бабаян тарқалиб кетиш остонасидаги клуб билан музокаралар ўтказди

    25.06.2017, 20:12

    КК—2017. Бугун Германия—Камерун ва Чили—Австралия ўйинлари бўлиб ўтади

    25.06.2017, 15:19

    Конфедерациялар кубоги. Россияга ўз уйидаги деворлар ҳам ёрдам бера олмади, Португалия ва Мексика эса ярим финалга чиқди

    25.06.2017, 10:15

    Жанубий Корея президенти КХДР билан ягона олимпия термасини ташкил этишни таклиф қилди

    24.06.2017, 23:28

    Конфедерациялар кубоги. Жаҳон чемпиони Осиё чемпионини мағлубиятга учратди

    19.06.2017, 22:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.