• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Машҳур сиёсатчи аёллар қайси бренддаги либосларни хуш кўради (фото)

    Бугунги кунда сиёсат дунёси юлдузлари шоу-бизнес вакиллари каби машҳур. Дунё янгиликлари кўнгилочар дастурлар ўрнини эгаллади. АҚШ ёки Франция сайловолди пойгаси, Brexit билан боғлиқ тадбирлар «Кардашьянлар оиласи» реалити-шоуси билан рақобатлаша олади. Бунда барча тафсилотлар: ҳаракатлар, нутқ оҳанги ва албатта гардероб омма эътиборидан четда қолмайди.

    Forbes Wоman сиёсат майдонида энг кўп муҳокама этилувчи, замон билан ҳамнафас сиёсатчи аёллар: Тереза Мэй, Ангела Меркель, Қиролича Елизавета II ва Ҳиллари Клинтон хуш кўрувчи брендлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Ҳиллари Клинтон

    Фото: Forbes Wоman

    Фото: Forbes Wоman

    Ҳиллари Клинтон меҳнат фаолияти билан боғлиқ бутун ҳаётини сиёсий майдонда ўтказди. У ўз йўлини 1972 йилда демократлардан номзод Жорж Макговерннинг сайловолди штабидан бошлаган. Кейин ҳуқуқшунос бўлиб ишлади, турмуш ўртоғининг президентлик пойгасидаги ғалабасидан сўнг 1993 йилда унинг илтимоси билан соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш қўмитасига раҳбарлик қилди. 2000 йилда Ҳиллари Нью-Йорк штатидан сенат аъзолигига сайлангандан сўнг унинг мустақил карьераси бошланди. 2007 йилда Клинтон президентлик пойгасида иштирок этиш режаси ҳақида маълум қилди.

    Унинг либослари кўзга ташланмайди, бироқ жуда хушбичимдир (Американинг Vogue журнали бош редактори Анна Винтур унинг стилисти ҳисобланади). Клинтон омма олдида кўпинча Ralph Lauren, Giorgio Armani ва Аndrеw Gn. либосларида кўриниш беради. Аксессуарлардан Mikimoto марвариди, Chanel тақинчоқлари ва Manolo Blahnik туфлиларини хуш кўради.

    Ангела Меркель

    Фото: Forbes Wоman

    Фото: Forbes Wоman

    Германия федерал канцлери Ангела Меркель Forbes талқини бўйича 11 марта дунёнинг энг нуфузли аёли номига сазовор бўлган (охирги марта 2016 йилда). Бироқ унинг имкониятларига қарамасдан, Германия биринчи хоними гардероби доим танқид остига олинади. Меркелнинг услуби Германия прагматиклиги тимсолидир. Меркель йирик тугмали жакет ва сондан бошлаб кенгайган шимларни маъқул кўради. Унинг аксарият комплектлари гамбурглик дизайнер Беттина Шёнбах томонидан яратилган. 2000 йилларнинг бошида у бошқа немис дизайнери Анна фон Гризхаймнинг либосларини ҳам кия бошлади. 2008 йилда Осло опера театрининг очилиш маросимида Меркель айнан шу дизайнернинг кўйлагида кўриниш берган. Унинг сипо гардеробини Longchamp француз бренди сумкалари ва бўлажак канцлер томонидан 1996 йилда Калифорнияда харид қилинган рангли накидка тўлдириб туради.

    Тереза Мэй

    Фото: Forbes Wоman

    Фото: Forbes Wоman

    Британия бош вазири Тереза Мэй сиёсатда ҳам, модада ҳам консерватив қарашларни афзал кўради. У асосан Англия брендлари: L.K. Bennett, Daniel Blake ва Amanda Wakeley либосларини маъқул кўради. Тереза Мэйнинг яна бир севимли дизайнери Вивен Вествуддир. Бош вазир гардеробида Vivienne Westwood бренди яшил-кўк катак-катак костюми бор.

    Тереза Мэй ноодатий оёқ кийимларни хуш кўради. У РRussell & Bromley ботфордлари, Beverley Feldmen’дан қоплон териси нусхали лодочкаларини кияди. Бундан ташқаи, унинг коллекциясида Hobbs ва Anya Hindmarch аксессуарлари бор.

    Қиролича Елизавета II

    Фото: Forbes Wоman

    Фото: Forbes Wоman

    Елизавета II гардеробида ёрқин либослар кўп. 2002 йилдан буён қиролича кийиниш услуби билан Анжела Келли шуғулланади. У қиролича учун махсус комплектлар яратади ва исталган сонияда унга ёрдам кўрсатиш учун Букингем саройида яшайди. Келлининг сўзларига қараганда, Елизавета II либослар учун харажатларга пулларни беҳуда сарфламайди ва атроф-муҳитга нисбатан ғамхўр. Унинг сиполиги ва харидлардаги чегарани билиши сабаби ҳам шунда.

    Қиролича фақат Британиянинг Launer бренди сумкаларини олиб юради. 1941 йилда ташкил топган компания ҳар йили Елизавета II нинг индивидуал буюртмасига асосан тўртта сумка яратади. Қироличанинг севимли моделлари Divа ва Traviata сумкаларидир.

    27.06.2017, 14:35   Изоҳ (0)   30475
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.