Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг йиллик даромади 2018–2019-молиявий йилида 82,2 миллион фунт стерлингни (105 миллион долларни) ташкил қилади. Бу мутлақ рекорд натижа бўлади, деб хабар беради «ТАСС».
Қиролича даромадларининг олдинги йилга нисбатан қарийб икки баробарга ошиши Елизавета II номидан унинг мол-мулкини бошқарадиган Crown Estate компаниясининг муваффақиятли фаолияти билан боғлиқ.Бундан ташқари, яқин ўн йилликда давлат томонидан Елизавета II нинг харажатлари учун тўловларнинг Букингем саройи таъмири муносабати билан 15 фоиздан 25 фоизга ошиши ҳам асосий омиллардан бири бўлмоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, 2017–2027 йилларда саройнинг таъмир ишлари 369 миллион фунт стерлинг (470 миллион доллар) харажатни талаб қилади.
Изоҳ (0)