Австралия статистика бюроси ўтказган тадқиқот якунларига кўра, ўзини ҳеч қандай динга боғламайдиган одамлар сони 2016 йилда аҳолининг 30 фоизини ташкил қилди. Охирги рекорд 22 фоиз бўлиб, у 2011 йили қайд қилинган эди, деб хабар беради «Газета.ru».
Шу тариқа, мамлакатда биринчи марта динсизлар сони бошқа дин ва конфессиялар вакилларига нисбатан кўпчиликни ташкил қилди. Иккинчи ўринда католиклар (22,6 фоиз), учинчи ўринда эса англиканлар (22,6 фоиз) турибди.
Динсизликнинг энг юқори даражаси 18–34 ёшлар орасидаги фуқароларда кузатилди. 65 ёшдан катта одамларда эса, аксинча, динга ишонч кучли бўлиб чиқди.
Умуман олганда, христианлик мамлакатдаги асосий дин бўлиб қолмоқда. 1996 йили 88 фоиз австралияликлар ўзларини христиан деб ҳисоблаган бўлса, 2016 йили бу кўрсаткич 52 фоизни ташкил қилди.
Бундан ташқари, 2,6 фоиз респондентлар ўзларини мусулмон, 2,4 фоизи эса буддист деб атади.
Изоҳ (0)