Хитойнинг марказий ва шарқий провинцияларида давом этаётган кучли ёғингарчилик ва у келтириб чиқараётган офатлар оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, 16 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Расмийларнинг баёнотига кўра, 22 июндан буён Чжэцзян, Аньхой, Цзянси, Хубэй, Хунань, Сичуань, Гуйчжоу, Юньнань провинцияларида ҳамда марказга бўйсунувчи Чунцин шаҳрида ёғингарчилик тинмайди.
Бир қатор туманларда тошқинлар ва ер ўпирилиши кузатилди. Уларнинг оқибатида 6,5 минг уй вайрон бўлди, 60 минг бино зарарланди.
Жами 73 миллион киши жабрланди. 504 минг киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)