Бельгияда 50 минг киши Льеж яқинидаги «Тианж» атом электр станцияси ёнидан Ахен шаҳрига қадар жонли занжир ҳосил қилди. Занжир узунлиги 90 километрни ташкил қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бу билан одамлар Бельгиядаги иккита АЭСнинг ёпилишини талаб қилди. Акция ташкилотчиси бўлмиш Stop Tihange&Doel гуруҳи раҳбари Клементин Скеваннинг хабар қилишича, уларнинг ўзлари ҳам акцияга бу қадар кўп одам келишини кутмаган.
«Биз ҳамкор экологик ташкилотлар вакилларини таклиф қилдик, шунингдек, интернет орқали барчадан танишларини бохабар қилишни сўрадик, лекин бунақа муваффақиятни кутмаган эдик», — тан олди.
Изоҳ (0)