Буюк Британия шаҳзодаси Гарри The Daily Mail нашрига берган интервьюсида ўз вақтида қироллик оиласи унвонидан воз кечиб, оддий ҳаёт кечиришни истаганини тан олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Гаррининг сўзларига қараганда, у узоқ вақт улғайишни истамаган, қироллик оиласига мансублиги туфайли зиммасида бўлган мажбуриятлардан азоб чеккан.
Бундан ташқари, Гарри армияда ўзини яхши ҳис қилганини тан олди, негаки у ерда унга шаҳзода эмас, балки оддий аскардай муомалада бўлишган.
«Армияда мен шаҳзода эмасдим, шунчаки Гарри эдим», — деди у.
У фақат қиролича Елизавета II туфайли унвонда қолганини таъкидлади. Бундан ташқари, шаҳзоданинг таъкидлашича, у қироллик оиласи вакили сифатида қандай фойда келтириши устида кўп ўйлаган.
Илгарироқ Гарри қироллик оиласининг ҳеч бир вакили тахтга чиқишни хоҳламаслигини айтган эди.