Германия расмийлари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг АҚШда намойишчилар билан муштлашган қўриқчилари G20 саммити чоғида мамлакатга келишини хоҳламайди. Бу ҳақда, Welt am Sonntag газетасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Икки ой муқаддам Эрдўғоннинг қўриқчилари АҚШда унга қарши намойишга чиққан одамлар билан муштлашган эди. АҚШда уларнинг айримларини ҳибсга олиш учун рухсатномалар чиқарилган. Уларнинг Германияга киришини тақиқлаш қарори ҳақида ҳукумат вакиллари Бундестагдаги ёпиқ мажлис чоғида парламентарийларни бохабар қилди.
Шунингдек, Германия махсус хизматлари Гамбургда ўтадиган саммит чоғида Эрдўғоннинг тарафдорлари ва хайрихоҳлари ўртасида тўқнашувлар келиб чиқишидан хавотирда.
Изоҳ (0)