19 июнь куни Франция пойтахти Парижда, Елисей майдонида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимига ҳужум қилган террорчининг қариндошлари ҳисбдан қўйиб юборилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, террорчи Адам Жазирийнинг отаси, собиқ рафиқаси, укаси ва укасининг рафиқаси ҳибсда ушлаб турилган эди. Улар 21 июнь куни қўйиб юборилди.
Террорчининг қариндошлари Париждан жануброқдаги Эсон департаментида, Плесе-Пате шаҳрида шахсий уйларида ушланган эди.
19 июнь куни ўз машинаси билан полиция автобусига урилди. Бир муддатдан сўнг унинг ҳалок бўлгани, шунингдек, илгарироқ ИШИДга қасамёд қилгани аниқланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)