RoadsideFlix студияси «Матонатли» фильмининг биринчи трейлерини эълон қилди. Картинада бош ролни таниқли актёр Жейк Жилленхол ижро этган, деб хабар беради Meduza.
Фильм ёш спортчи, 2013 йилги Бостон марафонида уюштирилган терактда оёғидан маҳрум бўлган Жефф Бауман ҳақида. Бауман дугонасини финиш чизиғида кутиб турганида теракт уюштирилган, у воқеалар марказида қолиб кетган эди.
Фильмда, шунингдек, Татьяна Маслани, Клэнси Браун ва Фрэнки Шоу бош ролларда қатнашган. Режиссёр — Дэвид Гордон Грин.
Изоҳ (0)