Рамазон ҳайити муносабати билан 26 июнь куни Тошкентда метро поездлари ва автобуслар эрталабки соат 4:00 дан ишлай бошлайди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ва Тошкент метрополитенидаги манбаларига таянган ҳолда UzNews хабар бермоқда.
Жамоат транспортининг эртароқ иш бошлаши ўша куни эрталабки соатларда масжидларда Ҳайит намозини адо этадиган одамларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги масжидларда Ҳайит намози 26 июнь, душанба куни соат 05:05 да ўқилади.
Изоҳ (0)