Россиялик рассом Покрас Лампас Calligroof лойиҳаси доирасида Римдаги Италия цивилизацияси саройи томида улкан каллиграфик композиция яратди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Санъат асари видеоси Fendi модалар уйи томонидан суратга олинди.
Лойиҳа продюсери ва режиссёри Сергей Валяевнинг сўзларига қараганда, жамоа музокаралар, тақдимотв а тайёргарликка бир ярим ой сарфлади, съёмканинг ўзига эса икки кун ажратилди. Каллиграфияни яратишга 550 литр сариқ бўёқ ишлатилди, композициянинг умумий майдони эса 1250 квадрат метрни эгаллади.