Ўтган йили Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан миллионта атрофида террористик ва экстремистик характердаги материаллар жойлаштирилган 100 мингдан ортиқ интернет ресусрлари аниқланди ва блокланди. Бу ҳақда 21 июнь куни Халқаро пресс-клуб йиғилишида ШҲТ Минтақавий аксилтеррорчилик структураси ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.uz».
Унинг таъкидлашича, кибермуҳит халқаро террорчи ташкилотлар аъзоларига ёшларни радикаллаштириш, терактларни бошқариш сингари вазифа ва мақсадларига эришишнинг осон йўлларини тақдим этмоқда.
«Биз тушунамиз, бу ҳозирги кундаги энг самарадор йўл эмас, аммо бундан воз кечишни режалаштирмаяпмиз», — деди у.
Структура директори ШҲТга аъзо давлатларнинг компьютер террорчилигига қарши кураш бўйича иккинчи қўмондонлик ўқувлари шу йилнинг декабрида Хитойда бўлиб ўтишини маълум қилинди. Биринчи машғулотлар 2015 йил охирида Синьминда ўтган эди.
ШҲТ таркибига Ҳиндистон ва Покистоннинг қўшилиши билан ушбу тадбирларнинг ўтказилиш формати бироз ўзгаради.
«Ҳар қандай даражадаги барча тадбирларимизда саккиз мамлакат иштирок этади. Биз бу бир қадар кечроқ, тахминан 1 январда ўтади деб ўйлагандик, аммо норматив-ҳуқуқий базанинг чуқур ўрганиб чиқилиши ҳамкасблар аъзо бўлишининг биринчи дақиқалариданоқ ишга киришиши лозимлигини кўрсатди», — қайд қилиб ўтди Сисоев.
Изоҳ (0)