Хитойнинг Иу шаҳридаги савдо ва саноат коллежида ижтимоий тармоқларда шуҳрат қозонишни истаганлар учун курс очилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ушбу курс доирасидаги маъруза ва амалий машғулотларда талабаларга ижтимоий тармоқлардаги машҳурликни монетизация қилиш, видеони оммалаштириш, макияж тушириш ва дидни ўстириш ўргатилади. Шунингдек, ўқув дастурига рақс ва этикет дарслари, фотография ва PR асослари киради.
Уч йиллик курсни муваффақиятли якунлаган талабалар профессионал таълим ҳақида дипломга эга бўлади.
Ушбу йўналишга асосан қизлар қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, хитойлик блогерлар 2016 йили умумий миқдорда 10 миллиард доллар ишлаб топди.
Изоҳ (0)