Олимпиаданинг сузиш мусобақасида 23 марта олтин медалларга эга чиққан Майкл Фелпс оқ акула билан ким тезроқ сузиш бўйича мусобақалашади. Бу ҳақда Discovery канали маълумот берган.
«Наҳанглар ҳафталиги» кўрсатувида чиқиш қиладиган Фелпс оқ акула билан бўладиган пойгада иштирок этади. Кўрсатув 23 июль куни экранларга чиқиши кўзда тутилган.
Бунда одам боласининг моҳир сузувчилиги ва уммонда дунёга келган, бутун умри сувда ўтадиган акуланинг имкониятларидан қанчалик фарқ қилишини кўриниши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)