GoblinsStoleMyHouse никли Reddit фойдаланувчиси Калифорния штатидаги Редондо-Бич шаҳри мэриясидан кесилган дарахт учун қандай қилиб ўч олганини ҳикоя қилиб берди, деб хабар қилади ForumDaily.
Пост муаллифи ўзини арборист — дарахтларни парваришлаш бўйича мутахассис деб атайди.
Фойдаланувчининг сўзларига қараганда, у 30 йиллик дарахтни парваришлаган ва ҳатто унга Клайд деган ном берган.
Аммо 2014 йили мэрия Клайдни кесиб ташлашга қарор қилган, негаки унинг илдизлари пиёдалар йўлкасига зиён етказа бошлаган, дарахт эгаси эса дарахтнинг йўқ қилиниши ва йўлканинг бузилиши учун пул тўлашга мажбур бўлган, негаки Клайд унинг ҳовлисида ўсган.
Шундан сўнг арборист шаҳар ҳокимиятидан ўч олиш мақсадида шаҳарнинг турли ҳовлиларида яширинча 127 секвоя эккан. Улардан бири шаҳар кенгаши олдида экилган. Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда ҳар бир дарахтнинг илдиз тизими диаметрида камида 10 метрни ташкил қилган. Яқин вақт ичида секвоялар тез ўса бошлайди.
«Сиз Клайдни ўлдирдингиз, аммо мен уни юздан ортиқ тирик гигантлар билан алмаштирдим. Улар гигантга айланади. Улар 30–90 метрга ўсиб, 2,5 минг йилдан кўпроқ яшайди», — деб ёзди арборист Reddit’да.
Унинг ҳисоб-китобларига қараганда, битта секвояни йўқ қилиш учун ҳокимият бир ярим минг доллардан ошиқ пул ишлатади.
Айрим фойдаланувчилар унинг топқирлигига тан берди. Бошқа бировлар унинг сўзларига шубҳа билдирди, негаки секвояларга жуда кўп ёмғир керак, Калифорния эса қурғоқчил минтақадир.
Изоҳ (0)