Ўзининг фаст фудлари билан жаҳонга машҳур бўлган McDonald’s компанияси Халқаро олимпия қўмитаси билан ҳамкорликни тўхтатди, деб маълумот берди Insidethgames нашри.
Томонлар 1976 йилдан буён ўзаро ҳамкорлик қилиб келаётганди. 2012 йил McDonald’s ХОҚ билан яна саккиз йиллик шартнома имзолашни маъқул кўрганди. Бироқ бу амалда ўз якунига етмайди. Ҳар икки томон ўзаро келишиб, шартномани 2018 йилда якунлайдиган бўлди.
2012 йил тузилган шартномада McDonald’s ХОҚни 100 миллион долларга кўндирганди.Режага кўра, McDonald’s Пхенчан—2018 ўйинларида сўнгги бор олимпия шаҳарчасини ўзининг маҳсулотлари билан таъминлайди ва спортчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради.
Эндиликда ХОҚ Токио—2020 Олимпиадасига қадар бу борада янги кўмакчилар топиши керак бўлади.
Изоҳ (0)