Россия мезбонлик қилаётган футбол бўйича Конфедерациялар кубогида илк учрашув бўлиб ўтди ва унда мезбонлар Океания чемпиони Янги Зеландияни таслим қилди.
Ҳисоб 31-дақиқага келиб автоголдан кейин очилди. 69-дақиқада эса Фёдор Смолов Зеландия дарвозасига киритилган иккинчи голга муаллифлик қилди.
Мазкур гуруҳда эратага Португалия ва Мексика термалари ўзаро майдонга тушади. «B» гуруҳи эса Камерун — Чили ўйини билан старт олади. Австралия — Германия ўйини 19 июнь санасига тайин қилинган.
Конфедерациялар кубоги «А» гуруҳи. 1-тур 17 июнь, шанба
Изоҳ (0)