Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 13-туридан жой олган уч учрашув кеча — 15 июнь куни бўлиб ўтди. Турнинг биринчи кун ўйинлари натижаси билан келтирилган ҳаволада танишиш мумкин.
Қашқадарё дербисини Ғузорда ўтказган Қаршининг «Насаф» клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди ва турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Бу борада Рўзиқул Бердиев жамоаси пешқадам «Локомотив»дан 6 очко ортда қолган.
Боиси «темирйўлчилар» Бухорода иродали ғалабани қўлга киритди. Ўйин якунига 12 дақиқа қолганида Мирко Йеличич жамоаси иккита гол уриб, Улуғбек Бақоев жамоасидан ғалабани тортиб олди.
Куннинг сўнгги ўйинида Виктор Кумиков бошчилик қилаётган «Олмалиқ» Тошкентнинг «Пахтакор» клубини таслим қилишга эришди — 2:0.
13-тур бугун бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» — «Қўқон-1912» ўйини билан якунига етади.
Ўзбекистон Олий лигаси 13-тур беллашувлари 15 июнь, пайшанба
«Шўртан» — «Насаф» 1:2
Голлар: Баҳром Абдураҳимов, 47 (0:1). Игорь Таран, 57-пен (1:1). Дониёр Нарзуллаев, 63 (1:2).«Олмалиқ» — «Пахтакор» 2:0
Голлар: Раҳматулло Бердимуродов, 60 (1:0). Игорь Йелич, 72 (2:0).«Бухоро» — «Локомотив» 1:2
Голлар: Артём Филипосян, 73 (1:0). Кахи Махарадзе, 78 (1:1). Саламат Қутибоев, 89 (1:2).16 июнь, жума«Бунёдкор» — «Қўқон-1912»
Изоҳ (0)