Детройт полицияси клип суратга олиш жараёнида рэперларни қўлга олди. Полициячилар мусиқачиларни Aston Martin автомобилини олиб қочаётган жиноятчилар деб гумон қилди ва уларга қарата ўқ уза бошлади. Бу ҳақда Thе Detroit Free Press хабар бермоқда, деб ёзади «Мотор».
Йигитлар гуруҳи Jeep Wrangler суперкар йўлини тўсиб қўядиган саҳнани ўйнаётган эди. Шундан сўнг йўлтанламасдан қуролланган одамлар чиқиб, Аston ҳайдовчисидан автомобилни олиб қўяди.
Бироқ кимдир бу ҳодисани жиддий қабул қилиб, полицияга хабар қилган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар машинани олиб қочиш жиноятига дуч келганликларини тахмин қилиб, «жиноятчилар»даги қуролларни (эҳтимол ўйинчоқ қуроллар) кўриб, уларга қарата огоҳлантирувчи ўқ уза бошлади.
Юз бераётган ҳодисага аниқлик киритган ҳуқуқ-тартибот ходимлари уч кишини ҳибсга олди. Бунга мусиқачилар клипни суратга олиш режаси ҳақида ҳеч кимни огоҳлантирмаганлиги ва бунга рухсат олмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилди.
Изоҳ (0)