Тошкентнинг Юнусобод туманида чет эл фуқаросини тунашга уринган уч нафар безори қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти хабар берди.
Хабарномада айтилишича, 12 июнь куни тахминан соат 02:30 ларда Алишер Улуғбекович Йўлдошев, Владислав Дмитриеч Плетнёв ва Сергей Дмитриевич Нигматовлар ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида Юнусобод тумани ҳудудида чет эл давлат фуқаросига ҳужум қилиб, тан-жароҳати етказиб, ундан 650 доллар ва баҳоси 800 минг сўмлик iPhone 4S русумли уяли алоқа аппаратини олиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (босқинчилик содир этиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. Безориларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)