Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 13-тур беллашувлари бугун — 14 июнь куни старт олди ва унинг доирасида 4 та учрашув ўтказилди.
Вадим Абрамов янги қабул қилиб олган Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа «Нефтчи» хавфли зонадан кўтарила олмади.
Тарқалиб кетиш арафида турган Тошкентнинг «Обод» клуби эса ўз майдонида «Металлург»дан йирик ҳисобда енгилди. Мазкур ғалаба Бекобод клубини турнир жадвалида 10-ўринга олиб чиқди.
Ўзбекистон Олий лигаси 13-тур беллашувлари 14 июнь, чоршанба
«Нефтчи» — «Динамо» 2:3
Голлар: Жасур Азимов, 8 (0:1). Ориф Мамажонов, 29 (0:2). Мўйдин Мамазулумов, 67 (1:2). Амиржон Сафаров, 71 (1:3). Шерзод Ҳакимов, 90 (2:3).«Обод» — «Металлург» 1:4
Голлар: Аюбхон Нў’монов, 22 (0:1). Зоҳид Абдуллаев, 37 (0:2). Зоҳид Абдуллаев, 46 (0:3). Шоҳруз Норхонов, 80 (1:3). Зоҳид Абдуллаев, 85 (1:4).«Қизилқум» — «Машъал» 2:0
Голлар: Отабек Зокиров, 45 (1:0). Артур Геворкян, 50-пен (2:0).«Сўғдиёна» — «Навбаҳор» 2:1
Голлар: Санжар Рашидов, 37 (1:0). Достон Абдураҳмонов, 45 (2:0). Равшан Хурсанов, 84 (2:1).15 июнь, пайшанба«Шўртан» — «Насаф»«Олмалиқ» — «Пахтакор»«Бухоро» — «Локомотив»«Бунёдкор» — «Қўқон-1912»
Изоҳ (0)