АҚШ конгрессининг Демократлар партиясидан сайланган қарийб 200 нафар аъзоси мамлакат президенти Дональд Трампга қарши даъво тайёрламоқда. «Газета.ru»нинг The Washington Post’га асосланиб билдиришича, улар мамлакат раҳбарини чет эл давлатларидан совға ва мукофотлар олиш бўйича конституцион тақиқни бузишда айбламоқда.
Дастлаб Вашингтон ва Мэриленд штати бош прокурорлари Трамп устидан судга шикоят қилганидан сўнг уларнинг қаторига юқорида тилга олинган 196 нафар даъвогар қўшилди.
Конгресснинг 37 саҳифали мурожаатида айтилишича, мамлакат чет эл мамлакатлари АҚШ ишларига аралаша олишидан, айниқса улар мамлакат раҳбари сайланишига таъсир ўтказа олишидан хавотирда.
Изоҳ (0)