Мухолифатчи, Коррупцияга қарши курашиш фонди раҳбари Алексей Навальний 30 суткалик маъмурий ҳибсга олинди. Бу ҳақда суд залидан «Газета.ru» мухбири хабар бермоқда.
Суд уни рухсат олинмаган норозилик намойишини ташкил этишда айбдор деб топди. Навальний бундан аввал ҳам шу каби ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Аввалроқ Навальнийнинг адвокати Вадим Кобзев мухолифатчига 30 сутка маъмурий қамоқ хавфи мавжудлигини маълум қилган эди.
Навальний Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодекси 20.2-моддаси 8-қисми (митинг ташкил этиш ёки уни ўтказишнинг белгиланган тартибини такроран бузиш) бўйича айбдор деб топилди.
Изоҳ (0)