ИШИД террорчилик гуруҳи вакили жангарилар АҚШ, Европа ва Россияда янги терактларни амалга оширишни режалаштираётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига қараганда, терактлар май охирида бошланган мусулмонлар учун муқаддас ой Рамазонда амалга оширилади.
Audiохабар ИШИДнинг телеграм-каналига жойлаштирилган. Reuters аудиоёзувнинг ҳақиқийлиги ва унда ИШИД вакилининг овози ёзилганлигини тасдиқлай олмаслиги, бироқ овоз аввалги ёзувдагига ўхшаш эканлигини таъкидлайди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)