Россия—2018 мундиали учун ҳаракат қилаётган Европа мамлакатлари кеча — 11 июнь куни саралашнинг 6-тур беллашувларини якунлаб берди.
«D» гуруҳидаги ҳар уч ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилди. Бунга қадар кетма-кет тўрт турда муросага рози бўлган Уэльс терма жамоаси, энди Сербияда 1:1 ҳисобини қайд этди. Аарон Рэмзи томонидан урилган голга серблар жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Жароҳати сабаб Бэйл уэльсликларга ёрдам бера олмади.
Ирландия эса Дублинда Австрия билан очколарни бўлиб олди. 6-турдан кейин Сербия ва Ирландия термалари 12 очко билан турнир жадвалида қўшҳокимликни вужудга келтирган. Евро—2016 иштирокчилари ҳисобланган Австрия ҳамда Уэльс термалари ғалабани қўлдан чиқаргани учун ҳам мундиалдан янада узоқлашди.
ЖЧ—2018. Саралаш «D» гуруҳи. 6-тур 11 июнь, якшанба
Изоҳ (0)