Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Япония бош вазири Синдзо Абэнинг махсус вакили Тосихиро Никаи билан учрашув чоғида Шимолий Кореянинг ядросизлашувини тирик қолиш масаласи деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«КХДР денуклеаризацияси жаҳонда ва шимоли-шарқий Осиёда тинчликни таъминлаш учун муҳим, аммо Жанубий Корея учун бу тирик қолиш масаласидир», — таъкидлади давлат раҳбари.
Тосихиро Никаи Жанубий Корея етакчисига Япония бош вазирининг мактубини топширди. Унда КХДРга босим ўтказишда давом этиш зарурлигини таъкидлангани айтилмоқда.
Изоҳ (0)