АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка отасига уюштирилаётган даҳанаки ҳужумлардан ҳайратда эканлигини билдириб ўтди. Бу ҳақда у Fox News телеканали эфирида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бундай жаҳлдорликни кутмаган эдим. Бошимиздан кечганларнинг жадаллиги бу даражада бўлади деб ўйламагандим», — тан олди давлат раҳбарининг ёрдамчиси.
Шу билан бирга, Иванка Трамп отаси демократлар ва етакчи ОАВ танқидига муносиб жавоб бера олишига ишонч билдирди.
«Ҳеч ким осон бўлади деб ваъда берган эмас. Отам ва унинг маъмурияти трансформацияларга қодир бўлиши лозим», — таъкидлади Иванка.
Изоҳ (0)