Россия Премьер-лигасида иштирок этувчи «Терек» футбол клуби «Ахмат» деб ўзгартирилди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
Клуб раҳбариятни қарорни 6 июнь куни қабул қилган бўлса, Россия Премьер-лигаси уни орадан тўрт кун ўтиб тасдиқдан ўтказди. Якунига етган мавсумда «Терек» Россия чемпионатини 5-ўринда якунлаганди. Келаси мавсумдан бошлаб у «Ахмат» номи билан мусобақаларда иштирок этади.
Маълумот учун, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат-Ҳожи Қодиров 2004 йилнинг 9 май куни оламдан ўтган. Айни пайтда Чеченистонга унинг ўғли Рамзан Қодиров раҳбарлик қилади.
Бунга қадар Грознийда «Ахмат» номи билан юритиладиган машҳур спорт клуби бор эди. Энди шаҳарнинг бош футбол жамоаси ҳам шу номда фаолиятини давом эттиради.
Изоҳ (0)