Ўз майдонида Шотландия устидан 3:0 ҳисобида зафар қучган Англия терма жамоаси, ЖЧ—2018 саралашининг Глазгода ўтган жавоб ўйинида катта қийинчиликка дуч келди.
Беллашув Англия терма жамоаси учун ёмон бошланмаганди. Бироқ ўйин асосий вақти якунига уч дақиқа қолганида шотландлар 2 та гол уриб, мувозанатни ўзи томонига оғдириб қолди.
Европанинг энг жиддий дербисида Англия терма жамоасини Ҳарри Кейн мағлубиятдан қутқариб қолди. «Тоттенҳэм» футболчиси бу голи билан бежизга АПЛ тўпурари бўлмаганини исботлади.
Англиянинг очко йўқотишидан Словакия термаси унумли фойдаланиб қолди. Эндиликда Англия ва Словакия термалари ўртасидаги очколар фарқи 2 тани ташкил қилади. 4 сентябрь куни томонлар Англия майдонида тўқнаш келади. Уларнинг дастлабки учрашувида Словакия 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
ЖЧ—2018. Саралаш «F» гуруҳи. 6-тур 10 июнь, шанба
Изоҳ (0)